Ads

“Милан” клуби ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчини “Севилья” ўз сафида кўрмоқчи. Бунинг учун андалусияликлар “Милан”га 14 млн евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ, бундай таклиф “россонерилар”ни қониқтирмаяпти. Улар Калинични камида 25 млн еврога сотишмоқчи.