"Севилья"га қарши ўйиндан олдин "Краснодар"да қандай йўқотишлар бор?

"Краснодар" клуби бош мураббийи Мурад Мусаев Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Севилья”га қарши ўйиндан олдин таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапириб ўтди.

“Кабелла учиб келмади. Марков биз билан, у ҳозир умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Вандерсон ва Классон ҳам шу ерда, аммо улар ҳали асосий таркибда майдонга тушишга тайёр эмас”, - деди Мусаев.

"Севилья" - "Краснодар" учрашуви 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!