“Севилья”нинг нияти жиддийми?!
“Манчестер Сити”нинг айни дамда “Севилья”да ижара асосида тўп сураётган франциялик футболчиси Самир Насри келажакда Ла Лига вакилининг қонуний футболчисига айланиши мумкин.
Андалусияликлар таркибидаги ёрқин ўйини сабаб “Севилья” раҳбарияти Насрининг трансфер ҳуқуқини “шаҳарликлар”дан тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Улар 29 ёшли франциялик футболчи учун “Манчестер Сити”га таҳминан 25 миллион евро таклиф қилишмоқчи.
Энг муҳими эса Насрининг ўзи “Севилья”да жуда ҳам бахтли ва у фаолиятини шу жамоада давом эттиришга қарши эмас. У хаттоки камроқ маош эвазига ҳам Испанияда қолишга рози.
Эслатиб ўтамиз, “Севилья” Насрини “Манчестер Сити”дан фақат бир мавсумга ижарага олган.
Фикрлар