“Севинч” янги мавсум тайёргарлик машғулотларини бошлади

 

Аввал хабар берганимиздек, “Севинч” жамоаси футболчилари кечадан ўз қароргоҳида йиғилишди ва  қишки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Машғулотлар асосан “Геолог” аренасида бўлиб ўтмоқда. Чунки, жамоа ҳар йилгидек, футбол мавсумини 22 январда бошланадиган, мини футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки билан бошлайди.

Шу кунларда “Севинч” жамоасининг кўплаб футболчилари Олмалиқ шаҳрида терма жамоамиз сафидаги йиғинда иштирок этишмоқда. Улар 20 январдан “Севинч” сафига қўшилишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

“Севинч” жамоаси таркибида бу йил катта ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

“Севинч” жамоаси 22 январ куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради ва мини футбол бўйича чемпионат учрашувларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури 22-27 январ кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!