"Шабаб Ал-Аҳли" дуранг ўйнади. Азиз Ғаниев голли узатма берди
Бирлашган Араб Амирликлари Про-лигасининг 23-туридан ўрин олган "Ан-Наср" - "Шабаб Ал-Аҳли" беллашуви якунланди. Учрашув 2:2 ҳисобда якунланди.
Азиз Ғаниев ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан ташқари шериги - Яҳё ал-Гассанининг голига узатма берди.
Эслатиб ўтамиз, Дубай клуби айни дамда 50 очко жамғариб, чемпионат турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар