Шаҳбоз Умаров БАТЭдаги дебют учрашувида ажойиб гол киритди (видео)

Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси бугун янги мавсумга тайёргалик доирасида "Ислочь" клубига қарши баҳс олиб борди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ушбу қишда борисовликлар сафига қўшилган Умаров иккинчи бўлимда майдонга тушди ва орадан 9 дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.

БАТЭ - "Ислочь" 4:3

Голлар: 1:0 — Скавиш (23). 1:1 — Морозов (29). 1:2 — Ануфриев (33, пен). 2:2 — Сарока (53, пен). 3:2 — Умаров (57). 4:2 — Милич (63). 4:3 — Сенкевич (68).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар