Шаҳбоз Умаров БАТЭдаги дебюти ҳақида нималар деди?

БАТЭ ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров "Ислочь" жамоасига қарши учрашувдан сўнг клуб расмий сайтига интервью берди.

"Биринчи ўйинда мураббийга гол ёки голли узатма билан ўзимни кўрсатишни истаган эдим ва бу амалга ошди. Бугун ўйнаган чап қанот менга энг маъқулидир. Чунки, болаликдан ушбу позицияда ҳаракат қиламан. "Энергетик-БГУ" сафида эса, ўнг қанотда тўп тепган эдим. Мураббий қаерга қўйса, ўша ерда ўйнаш керак", - деди Умаров.

Илгарироқ, БАТЭ бош мураббийи Александр Лисовский ҳамюртимизнинг ўйинига баҳо берган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!