Шаҳбоз Умаров ўринбосарлар таркибига ўтказилдими? БАТЭ мураббийи жавоб берди

Аввалроқ, БАТЭнинг ўзбекистонлик легионери Шаҳбоз Умаров ўртоқлик учрашувларининг бирида янги бош мураббий Александр Михайлов билан тортишиб қолгани учун асосий таркибдан челтатилиб, ўринбосарлар жамоасига ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Суперкубок доирасидаги "Шахтёр"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шу ҳақда савол берилди. Клуб бош мураббийи қуйидагича жавоб берди:

Биринчидан, футболчи ўринбосарлар таркибига ўтказилмади. Бундай маълумотлар қаердан пайдо бўлди билмадим. Иккинчидан, у бугунги ўйин қайдномасида йўқ эди. У асосий жамоа билан. Бу саволга бундан бошқа нарса дея олмайман", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!