Шаҳбоз Умаровнинг жамоаси дуранг ўйнади

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган БАТЭ клуби бугун ушбу йиғин доирасидаги учинчи назорат ўйинини ўтказди. Бу сафар борисовликларга Россия Премьер-лигаси иштирокчиси "Уфа" клуби рақиблик қилди.

"Корнелия Даймонд" спорт мажмуасида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. "Сариқ-кўклар" сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди.

Назорат ўйини

БАТЭ (Беларусь) - "Уфа" (Россия) 1:1

Голлар: Сарока (49) - Жамалетдинов (11)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!