Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раундда рингга қулатди

Унда икки нафар боксчимиз профессионал боксдаги навбатдаги жангларини ўтказишди. Жумладан, бундан бироз олдин Хуршид Тожибоев ўзининг профи боксдаги иккинчи жангида грузиялик Иракли Шариашвилини очколар ҳисоби бўйича енггани борасида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Рио олимпиадаси ғолиби - Шаҳобиддин Зоиров иштирокидаги жанг ҳам якунланди. Зоиров ўзининг профи боксдаги иккинчи жангини грузиялик Мишико Шубитидзе (12-13-3, 5КО)га қарши ўтказди.

Унда ҳамюртимиз  жангнинг илк раундидаёқ рақибни нокаутга учратиш орқали ўз ҳисобига иккинчи ғалабани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilrux
19/05/2019 16:21
Tabrik