Шаҳрам Ғиёсов қачон Тошкентга қайтади?

Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов айни паллада қисқа таътилда. "Уэмбли" стадионида кечган баҳсдан кейин юртдошимиз тикланиш жараёнини олиб бормоқда. 

Сайтимизга маълум бўлишича, Шаҳрам Ғиёсов ушбу таътилдан фойдаланиб, Ўзбекистонга қайтиб келади. Боксчимиз 2 октябрь кечки пайт Тошкентга келиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам 22 сентябрь куни ўтказган сўнгги жангида никарагуалик Хулио Лагунани 4-раундда нокаутга учратган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар