Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги рақиблари ҳақида хабарлар тарқалди
Таниқли инсайдер Дэн Рафаэль "Twitter" саҳифасида пост ёзиб, бокс оламидаги биз учун муҳим янгиликларни эълон қилди.
"WBА (Бутунжаҳон бокс ассоциацияси) якшанба куни менга маълум қилдики, ташкилот 135 фунт вазн тоифасидаги вакант камар учун Флойд Счофиелд ва Луcас Бадҳи жангини тайинлади. 147 фунт вазн тоифасида чемпионлик мақоми учун Ролли Ромеро ҳамда Шаҳрам Ғиёсов ўртасидаги тўқнашув ўтказилишини буюрди. Шунингдек, 168 фунт вазн тоифаси чемпиони Армандо Ресендизнинг мажбурий ҳимоя жанги Бектемир Мелиқўзиевга қарши бўлиб ўтиши хабар берилди" - деб ёзган Рафаэль.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов проффессионал боксда 17 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган (10 таси муддатдан аввал). Бектемир Мелиқўзиевнинг рекордида эса 17 та ғалаба (11 таси муддатдан аввал) ва 1 та мағлубият мавжуд.
Фикрлар