Шаҳзод Убайдуллаев: "Гол уриш ёқимли, олти ой футбол ўйнамадик"
“Энергетик-БГУ” жамоаси куни кеча БАТЭ билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабардорсиз. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаев гол муаллифига айланди.
Ҳужумчимиз Sports.uz сайтига ўйиндаги таассурот ва ҳамюртларимиз ҳақида фикр билдирди.
- Таассуротга келсак, албатта лидер жамоага гол уриш доим ёқимли. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Орқага йўл йўқ эди. Бизга озгина ўйин амалиёти етишмади, деб ўйлайман. Нимага деганда, мен ва Бобур Абдуҳолиқов олти ой футбол ўйнамадик. Шунинг учун вазиятлардан фойдалана олмадик.
Дониёр Абдуманноповга келсак, унда ўйин амалиёти бор. Аммо у жамоага янги қўшилган. Клубга тўлиқ мослашиб кетиши учун Дониёрга яна бир-иккита ўйин керак.
Фикрлар