Шаҳзод Убайдуллаев "Шахтёр" сафида дебют қилди

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган "Шахтёр" жамоаси бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг иккинчи назорат ўйинини ўтказди. Бу сафар солигорскликларга "Зенит" клуби рақиблик қилди.

Ёпиқ пардалар остида ўтган учрашувда санкт-петербургликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Далер Кузяев ва Сардор Азмун муаллифлик қилди.

Эътиборли жиҳати эса, яқинда "Шахтёр"га кўчиб ўтган Шаҳзод Убайдуллаев бугун янги жамоаси сафида дебют қилди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга тушди, аммо жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Назорат ўйини

"Шахтёр" (Беларусь) — "Зенит" (Россия) 0:2

Голлар: Далер Кузяев (7), Сардор Азмун (33).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!