Шаҳзодбек Бешимов: "Қўқон-1912 анча кучли жамоа"
"Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзоси Шаҳзодбек Бешимов таркибга келиб қўшилганидан сўнг илк фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қўқон-1912" жамоасига ўтишимга Мухсинжон Низомиддинов бош сабаб бўлдилар. Улар менга қўнғироқ қилиб, мени жамоада кўришни истаётганларини маълум қилди. Бу эса менга катта ишонч берди. Ўзим ҳам омадимни бошқа жамоада синаб кўришни мақсад қилгандим.
"Қўқон-1912" жамоаси анча кучли ва улар Суперлигага чиқишни вазифа қилишган. Шундай мақсадларни олдига қўйган жамоада ўйнаш мен учун ҳам маъқул келди ва уларнинг таклифларини қабул қилдим. Голларим билан жамоани ва барча мухлисларни хурсанд қиламан. Мақсадимиз: жамоа билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Шунингдек, яхши ўйин кўрсатиб, тўпурарлар қаторига жой олишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим", - деди Шаҳзодбек.
Фикрлар