Шакири
Ads

Англиянинг "Сток Сити" клуби вингери Жердан Шакири мавсумлар оралиғида жамоани тарк этишини тасдиқлади.

“Ҳеч қандай сир йўқ. Мен жамоадан кетаман. Аммо, АПЛда қолишни истардим. Чунки бу дунёнинг энг зўр футболчилари ўйнайдиган энг зўр лига. Лекин, бошқа чемпионатга кўчиб ўтишим мумкинлигини ҳам инкор этмайман ”, - дейди швейцариялик футболчи.

Маълумот учун, Шакири “Сток Сити” таркибида АПЛда жами 85та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган.