Ads

Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ҳимоячиси Коке Андухар жамоадоши Леон Горецканинг шаънига илиқ фикрлар билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра ушбу немис футболчисининг келажаги порлоқ ва у “Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитичдан кучлироқ.

“Мен Горецкани Ракитичга  жуда ўхшатаман, лекин у ундан кўра яхшироқ ўйнаши мумкин. Ракитични “Севилья”да ўйнаб юрган чоғларимданоқ биламан. Горецка Ракитичдан кўра кучлироқ ва ўзини мукаммал тарзда бошқара олади”, - дейди Коке.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” раҳбарияти айнан Горецканинг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “Шальке” ҳам иқтидорли футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмас.