Ads

"Шальке-04" клуби собиқ аъзоси Олаф Тоннинг фикрича Леон Горецка жорий мавсум якунлангач гельзенкирхенликлар сафини тарк этади. Айтиш лозимки, 22 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига “Бавария” ҳамда “Барселона” каби клублар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

“Горецканинг “Шальке-04”ни тарк этиши 70 фоизга аниқ”, - дейди Тон Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каталония супер клуби вакиллари Горецка билан учрашишгани ва у билан музокаралар ўтказишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Горецканинг “Шальке-04” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.