"Шальке" футболчиси АПЛда тўп суриши мумкин

"Шальке" ярим ҳимоячиси Набиль Бенталаб АПЛга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар бермоқда.

25 ёшли футболчини "Ньюкасль" мавсум сўнггигача ижарага олиш бўйича келишувга эришган. Футболчи яқин вақтлар ичида Англияда тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот ўрнида, Бенталаб жорий мавсумда Бундеслига клубида битта ўйинда майдонга тушди. У Англиядаги фаолияти давомида 2013-2017 йиллар давомида "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!