"Шальке" кечаги шармандаликдан сўнг мухлисларининг кўнглини олиш йўлини топди
Кеча ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида "Манчестер Сити"га 7:0 ҳисобида енгилган "Шальке" клуби ўз либосларини арзонлаштирилган нархларда сотишни бошлади. Бу ҳақда Westfaelischer Anzeiger нашри хабар бермоқда.
Эътиборлиси, энди “Шальке” либосларини клубнинг расмий дўконларидан 85 еврога эмас, балки, бор йўғи 19,04 еврога харид қилиш мумкин. Гельзенкирхенликлар шу орқали клубнинг ташкил топган йили, яъни 1904 йилга ишора қилишган.
Клуб раҳбарияти айнан шу йўл билан йирик ҳисобдаги мағлубиятдан ранжиган мухлисларнинг кўнглини олишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Шальке” кечаги ўйиндан сўнг Чемпионлар лигасида энг йирик ҳисобда ютқазган немис клубига айланган эди.
Фикрлар