“Шанхай Шэньхуа” Фредди Гуарин билан шартномасини узайтирди
Ads

 

Хитойнинг “Шанхай Шэньхуа” клуби ярим ҳимоячиси Фредди Гуарин яна бир неча йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда TransferMarkt China хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, колумбиялик хавбек шанхайликлар билан 2019 йилнинг сўнггигача бўлган битимни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Фредди Гуарин “Шанхай Шэньхуа”га ўтишидан олдин Италиянинг “Интер” клубида фаолият олиб борган.