Шарманда бўлган МЮ янги трансферини эълон қилади

"Манчестер Юнайтед" ҳимоя чизиғидаги муаммолар яққол кўзга ташланмоқда.

Журналият Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "қизил иблислар" бугун Алекс Теллесни сотиб олганлигини расман эълон қилади. Трансфер ҳуқуқи "Порту" клубига тегишли чап қанот ҳимоячиси учун МЮ раҳбарлари 20 млн евродан воз кечиши, футболчининг ўзи билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаши айтилмоқда.

Маълумот учун, АПЛ 4-тури доирасида МЮ ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Биринчи бўлиб ҳисобни очган манкунияликлар ўйин сўнгига қадар 6 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)