Шартномасини янгилаган Салоҳ антирекорд қайд этди

BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ "Лестер"га қарши ўйинда кўплаб қулай вазиятларга эга бўлди. Бироқ, рақим дарвозасини ишғол эта олмади.

"Қизиллар" "тулкилар" дарвозасига 10 марта зарба беришди, аммо фақат бир маротаба гол ура олишди (1:0). Фақат Салоҳнинг ўзи дарвоза томон етти марта зарба йўллади, афсуски ўз номини таблога ёздира олмади. Умуман олганда, мисрлик футболчи ўйинда тўртта аниқ гол имкониятини бой берди — бу жорий Премьер-лига мавсумидаги антирекорд такрорланиши бўлди.

Бунгача бу ҳолат "Челси"дан Нони Мадуеке ("Саутгемптон"га қарши ўйинда), "Брентфорд"дан Йоан Висса (яна "Саутгемптон"га қарши), ва Салоҳнинг ўзи ("Вест Хэм"га қарши) билан ҳам содир бўлган эди.

Муҳаммад Салоҳ 27 та гол билан чемпионат тўпурарлик пойгасида ҳали ҳам етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!