Шацких: "Наманганда 30 йил олдин шу икки жамоа ўйинини кўрганман"

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мезбонларнинг голи Жамшид Искандеров номига қайд этилди. Меҳмонларнинг голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, наманганликлар очколарини 33 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. "Шерлар" эса 32 очко билан 2-ўринга чиқиб олди.

Қуйида пойтахт клуби устози Максим Шацкихнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

- Яхши ўйин иккита кучли жамоа ўртасида, мухлислар қизиқарли футбол кўришди. Имкониятлар кўп бўлмайди бундай муҳим ўйинларда.
Рақибга қараб тайёрланамиз, кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганамиз. “Навбаҳор” биз кутгандек ўйнади, ҳайрон қоларли тарафи бўлмади.

- Наманганда 30 йил олдин шу икки жамоа ўйинини кўрганман. Унда акам Олег гол урганди.

- Тактика ва схемалар борасида ҳали кўп янгиликлар кўрасиз. 75-80 фоиз клублар уч марказий ҳимоячи билан ўйнаяпти. Замонавий футболга мослашиб борамиз. Тактик тарафдан сюрпризлар мавсум давомида етарлича бўлади. Бугун биз очко йўқотдик, кубокда қаерда ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!