Шацких "Пахтакор"да "Насаф" етакчисини кўрмоқчи
"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой фаолиятини пойтахт клубида давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Акмални ўз жамоасида кўрмоқчи. Футболчига хориждан ҳам таклифлар бор, агар улар билан келишувга эришмаса, у "шерлар" сафига кўчиб ўтиши эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, 23 ёшли Мозговойнинг "аждарлар" билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар