Шавкат Мирзиёев: "Жавоҳир, оиланг қандай қувонган бўлса, мен ҳам шундай қувондим"
Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров билан телефон орқали сўзлашиб, уни тарихий ғалаба билан табриклади.
Жавоҳир: Ассалому алайкум, муҳтарам Президент!
Президент: Жавоҳир, ўғлим, сени бу улуғ ғалаба билан табриклайман! Янгиланган Ўзбекистоннинг фарзанди бутун дунёга нимага қодир эканини кўрсатганидан жуда фахрланаман. Бутун йўлинг ёруғ бўлсин! Оиланг қандай қувонган бўлса, мен ҳам шундай қувондим. Келажакдаги муваффақиятларингнинг гувоҳи бўлиш насиб этсин. Табриклайман!
Жавоҳир: Раҳмат, муҳтарам Президент. Бу — ўзбек шахматчиларининг муваффақиятларидаги фақат бошланиш холос. Аллоҳ хоҳласа, жаҳон тахтини ҳам юртимизга олиб келамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!
Президент: Аллоҳ хоҳласа, ниятларинг амалга ошсин. Раҳмат, ўғлим! Мен минбарда нутқ сўзлаётган пайтимда сенинг натижанг ҳақида хабар келди ва буни бутун республикага эълон қилдим.
Жавоҳир: Ҳа, видеони кўрдим. Ростини айтсам, жуда ҳаяжонландим. Катта раҳмат сизга!
Президент: Табриклайман, ўғлим. Бу барчамизга ғурур бағишлайди. Бизнинг ўзбек йигитимиз билими ва жасорати билан шундай натижага эришди. Менда шундай фарзандим борлигидан фахрланаман. Табриклайман, ўғлим!
Жавоҳир: Раҳмат, раҳмат! Аллоҳ хоҳласа, янада катта ютуқларга эришишга ҳаракат қиламиз. Катта раҳмат сизга!
Президент: Ишонаман. Омад ёр бўлсин.
Жавоҳир: Раҳмат.
Президент: Уйингга эсон-омон етиб ол.
Жавоҳир: Раҳмат.



Фикрлар