Шавкат Муллажонов "Сўғдиёна" билан хайрлашди

Тажрибали ҳимоячи Шавкат Муллажоновнинг “Сўғдиёна”даги бир йиллик фаолияти якунига етди. Sports.uz маълумотига кўра, у шартномаси якунлангани сабабли, жиззахликлар билан хайрлашган.

Ўтган мавсумда Муллажонов 17 та учрашувда майдонга тушди. 34 ёшли футболчининг янги мавсумни қайси клубда давом эттириши ҳозирча маълум эмас. Бироқ гап-сўзларга қараганда, унинг “Андижон”га қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки у катта футболга “Андижон” орқали кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Шавкат Муллажонов АГМК, “Локомотив”, “Бухоро”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” клубларида тўп сурган бўлса, легионер сифатида “Ал Аҳли” (Қатар), “Ал Насср” (Саудия Арабистони), “Лиаонинг” (Хитой) ва “Ал Шааб” (БАА) каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!