Шахмат. Аёллар терма жамоамиз 2026 йилги Олимпиадага тайёргарликни бошлади
Шахмат бўйича аёооап терма жамоаси устози халқаро гроссмейстер Алексей Дреев жамоа билан ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, тажрибали мураббий жамоа билан келгуси халқаро мусобақаларга тайёргарлик доирасида бир қатор йиғинлар ўтказади. Мақсад — бўлажак мусобақаларда юқори натижаларга эришиш ва шахмат оламида янги ютуқларни забт этиш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сентябрь ойида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мехбонлик қилган сўнгги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида аёллар терма жамоамиз 12-ўринни қўлга киритган эди. 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси эса Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Фикрлар