Шахмат бўйича мамлакат чемпионати якунланди (фото)
Жорий йилнинг 6-15 февраль кунлари республика шахмат федерацияси залида 14, 16 ва 18 ёшда бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақа якунига кўра, Севинч Алимова (Самарқанд), Ситора Сапарова (Навоий), Асал Салимова (Тошкент ш.), Самандар Шермуҳаммадов (Тошкент вилояти), Нодирбек Ёқуббоев (Хоразм), Сарварбек Олимжонов (Тошкент ш.) лар тенгқурлари орасида маҳорат кўрсатиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди.
Фикрлар