Шахмат: эртага халқаро турнир якунланади, бош совринга кимлар даъвогар?!

16 август куни пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида бошланган шахмат турнири эртага ўз поёнига етади. Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Aъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган ХИВ анъанавий халқаро турнирда дунёнинг 12та давлатидан жам бўлган 150 нафар ақл-идрок соҳиблари ғолиблик учун дона суришмоқда.

Ортда қолган 8-турдан кейин ғолибликка даъвогар икки нафар шахматчи ажралиб қолди. Булар – арманистонлик Шант Саргисян ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевлардир.

photo_2021-08-19_23-30-01

7-тур якунларига кўра 5,5 очко билан пешқадамлар сафида келаётган ҳамда қўшимча коеффициентларга кўра биринчи поғонани эгаллаб турган яна бир вакилимиз Нодирбек Aбдусатторов эса 8-турда оқ доналарда ўйнаган бўлишига қарамай ўз жамоадоши Жаҳонгир Воҳидовга имкониятни бой берди. Натижада Aбдусатторов бирйўла 4-ўринга тушиб кетди.

8-турда Саргисян ўз ҳамюрти Тигран Aрутунянни, Ёқуббоев эса қора доналарда ўйнашига қарамай эронлик Aрян Голамини мағлуб этди. Натижада Саркисян ва Ёқуббоев ўз очколари сонини 6,5 тага етказиб олган ҳолда таъқибчиларидан ўзиб кетишди ва сўнгги тур олдидан айнан мана шу икки спортчида мусобақа ғолиби бўлиш учун жуда яхши имконият ҳосил бўлган.

photo_2021-08-19_23-30-01_5

Aбдусатторов устидан қозонилган ғалаба эса Воҳидовга 6 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.

4-11-ўринларда бораётган шахматчилар эса бир хил – 5,5 тадан очко жамғаришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!