Шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 600 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади (фото)
Бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-347-сонли қарорни имзолади.
Унга кўра, ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилинадиган нуфузли мусобақа Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган шахматчимиз 600, кумуш медаль соҳиби 300 ҳамда бронза медали эгаси 150 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, уларнинг мураббийлари ҳам пул мукофотига эга бўлади.
Яъни, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳамда Жаҳонгир Воҳидовнинг ҳар бири алоҳида тақдирланади. Шахматчиларимиздан кейинги нуфузли турнирларда ҳам шундай ғалабалар кутиб қоламиз!
Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ўзининг "Твиттер"даги саҳифаси орқали қарорнинг бир қисмига тушунтириш бериб ўтди.
Фикрлар