Шахмат. Пойтахтимизда мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ долларини ташкил этадиган халқаро мусобақа ўтказилади

  • 10 май, 2022, 19:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахмат
BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Амир Темур Соҳибқирон кубоги II халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақа швейцарча тизимда 9 турда ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, Амир Темур Соҳибқирон кубоги турнирининг дастлабкиси ўтган йили Самарқанд шаҳрида ташкил этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!