"Шахтёр" бош директори: "Мудрикнинг "Челси"га ўтиши ўша даврда ўта муҳим эди"
"Шахтёр" бош директори Михаил Мудрикнинг "Челси"га ўтиши ўша пайтда муҳим бўлганлигини қайд этди.
"Музокаралар чоғида бошқа клублар молиявий аҳволимиз оғир эканига эътибор қаратишди ва ўйинчилар учун нархларни пасайтиришга ҳаракат қилишди. Лекин футболчиларимиз учун нархлар тушмаслигини аниқ айтдик.
Бу келишув биз учун тарихий бўлди. Ҳеч қачон украиналик футболчи бундай пулга сотилмаган! "Арсенал" ҳам уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди ва катта сумма таклиф қилди. Аммо биз "Челси"ни танладик. Бу келишув трансфер бозоридаги кучимизни кўрсатишга ёрдам берди", - деди украина клуби бош директори Сергей Палкин.
Фикрлар