"Шахтёр" Солигорск устози йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин шогирдларини эътироф этди

Беларусь чемпионати 23-туридан ўрин олган "Шахтёр" Солигорск - "Витебск" ўйини якунланди. Мезбонлар бош мураббийи Роман Григорчук баҳс якунида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Барча эҳтимолий жараёнларга олдиндан тайёрланган эдик. Мен рақибимизнинг аввалги ўйинлардаги ҳаракатларини синчковлик билан кузатдим. “Витебск” футболчилари бизга қарши 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бунга тайёр эдик. Биз ушбу рақиб билан ўйинга яхши тайёрланганимиз боис, муаммолар кузатилмади. Вазифамиз ўз ўйинимизни кўрсатиб, баҳсни назорат қилиш.

Мамнуният билан айта оламанки, бизда барчаси ажойиб ташкиллаштирилган. Ўз футболчиларимни яхши биламан ва уларга тўлиқ ишонаман. Улар жуда тиришқоқ ва ҳимжиҳатликда ишлайди. Бу ҳозирги вақтда бизга энг зарур бўлган жиҳат ҳисобланади".

Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилди ва 88-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!