"Шахтёр" устозига А Серия грандлари қизиқмоқда

Украинанинг "Шахтёр" клуби бош мураббийи Паулу Фонсека фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда 46 ёшли португалиялик мутахассисни Женнаро Гаттузо ва Клаудио Раньериларни ишдан олган "Милан" ва "Рома" клублари ўз сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Фонсека “кончилар”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!