Шенсни: "Ямалнинг хато қилишга ҳаққи бор – у энди 17 ёшда"

CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Войцех Щенсны Ламин Ямални Неймар билан таққослаш ва унга бўлаётган босим ҳақида фикр билдирди:

Tecno

"Ҳар бир футболчининг ўз йўли бор. Ҳозирча Ямалда мен ҳеч қандай "қизил сигнал" кўрмаяпман. Унинг ҳаётга ва футболга бўлган муносабати айнан уни шундай ўйинчига айлантирган, деб ўйлайман. Бу хулқ-атвор масаласи — уни ўзгартириб бўлмайди.

Кимдир Неймар бошқа хислатга эга бўлганида, футболда кўпроқ ютган бўларди, дейиши мумкин. Лекин агар у бошқача бўлганида, биз майдондаги ўша шоу кўрсатувчи Неймарни кўрмасдик.

Шу каби футболчиларга босим эмас, эркинлик керак. Улар футболдан завқ олиши шарт. Уларнинг шодиёнаси фақат жамоадошларга эмас, балки миллионлаб мухлисларга ҳам ижобий таъсир қилади.

Менимча, бу ерда масъулият кўпроқ Ямалнинг атрофидаги одамларда. У бор-йўғи 17 ёшда ва хато қилишга ҳаққи бор. Асосийси – бу хатолар оғир оқибатларга олиб келмасин. Атрофидагилар эса уни тўғри йўлда ушлаб туришлари керак" - дея таъриф бериб ўтди полшалик посбон.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию