Шер Мамазулунов 31 май куни рингга чиқади
Ўзбекистонлик яккакурашчи Шер Мамазулунов ўзининг навбатдаги жангини 31 май куни ўтказади. Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган тўқнашув ТNA қоидалари бўйича ТАТНЕФТЬ кубоги учун бўлиб ўтади. “Татнефть Арена”да 5 та минтақанинг 30 давлатидан 48 иштирокчи ғолиблик учун рингга чиқишади.
Ҳамюртимизга мазкур тўқнашувда швейцариялик Даниэль Степановский рақиблик қилади.
TNA версияси – Чемпионат учун махсус ишлаб чиқилган ва жангда фақатгина техник зарбаларидан фойдаланиш мумкин. Унда киокушинкай, муай-тай ва кикбоксинг жанг санъатлари беллашувларнинг томошабоплигини оширади. Жангчилар барча жанг санъатлари усулларидан фойдаланиш мумкин. Якунда ғолиб яккакурашлар бўйича мутлоқ жаҳон чемпионлигини қўлга киритиши мумкин.
Жанглар тўртбурчакли бокс рингларида бўлиб ўтади. Спортчилар асосан 3 вазн тоифасида урушишади:
-70 килограмм;
-80 килограмм;
+80 килограмм.
Чемпионат ўтказилиш босқичлари
1/8 финал — 4 босқич,
1/4 финал — 2 босқич,
1/2 финал,
финал
Чемпионат йил бўйи бўлиб ўтади ва бир ойда 1 марта жанглар ташкил қилинади. Жанглар 3 дақиқадан 3 раунд бўлади. Бунда кучлар тенг келса, ғолибни аниқлаш учун қўшимча 3 дақиқаликка мурожаат қилинади.
Фикрлар