Шер Мамазулунов 8 июлда навбатдаги жангини ўтказади
Ads

Аралаш яккакурашлар жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Шер Мамазулунов ўзининг навбатдаги жангини 8 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказади.

Мазкур жангда ҳамюртимизга словакиялик Владимир Идрани рақиблик қилади. Жанг Fair Fight турнири доирасида рейтинг жанги ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шер олдинги жангини ТАТНЕФТЬ кубоги учун ўтказиб, швейцариялик Даниэль Степановский очколар бўйича мағлуб қилган эди.