“Шердор” ва “Ифтихор” жамоаларига техник мағлубият ёзилди

Лекин шу кунга қадар ҳам ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бериб ўтди.

Жумладан, “Шердор” ҳамда “Ифтихор” жамоалари бадал пулини ҳамон тўлаб улгургани йўқ. Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клублар томонидан зарур ҳаракатлар амалга оширилмади. 

Шу сабабдан “Истиқлол” – “Шердор” учрашувида Самарқанд клубига техник мағлубият ёзилди. Шунингдек, “Оқ-тепа” – “Ифтихор” ўйинида Олтиариқ жамоасига техник мағлубият ёзилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!