Шерки бу кўрсаткич бўйича Бруну Фернандешни ортда қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки "Челси"га қарши якшанба куни бўлиб ўтган баҳснинг (3:0) асосий қаҳрамонларидан бири бўлди.

Франциялик футболчи учрашувда иккита голли узатма муаллифига айланди. У 51-дақиқада Нико О’Райлига ассист қилган бўлса, 57-дақиқада унинг пасидан кейин Марк Геxи рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"Opta" маълумотига кўра, бу Шерки учун жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида иккита ёки ундан кўп ассист қайд этган тўртинчи ўйин бўлди. Бу эса Премьер-лигадаги барча футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

22 ёшли хавбек бу борада "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешни ортда қолдирди. Португалиялик юлдуз ҳисобида бундай учта ўйин мавжуд.

Умуман олганда, Шерки бу мавсум 43 та учрашувда 13 та голли узатма ва 9 та гол билан жамоасининг муҳим футболчиларидан бирига айланиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!