Шерзод Насруллаев "Пахтакор"га кўчиб ўтди

CHERY AUTO

Шерзод Насруллаев "Пахтакор"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Тажрибали чап қанот ҳимоячиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. У билан клубимиз ўртасида икки йиллик шартнома тузилди. Айни пайтгача Шерзод Суперлигада 147 беллашувда 10 гол ва 25 голли узатма соҳиби бўлган. Осиёдаги клублар иштирокида халқаро турнирларда 27 баҳсда иштирок этган. Насруллаевнинг "Пахтакор"даги фаолияти янада ёрқин бўлишига умид қиламиз."Пахтакор"га хуш келибсан, Шерзод", -дея ёзди “Шерлар” ўзининг расмий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!