Шешко: "Каземиро кетгунига қадар бизга катта ёрдам беради"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Беньямин Шешко жамоадоши Каземиро ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Каземиро — ҳақиқий меҳнаткаш. Қайси вақтда ўйнаши муҳим эмас, у ҳеч қачон тўхтамайди. Унинг биз билан эканидан хурсандмиз ва кетгунига қадар ундан максимал фойдаланамиз. У бизга жуда катта ёрдам бермоқда", — деди Шешко, Фабрицио Романо келтирган иқтибосда.

Каземиро 2022 йилдан буён "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 34 ёшли бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол ва 2 ассист қайд этди.

Маълум қилинишича, тажрибали ярим ҳимоячи мавсум якунлангач, эркин агент сифатида "қизил иблислар" сафини тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!