Шевченко-Грассо тўқнашувининг заҳира жангчиси маълум!
Супер енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Манон Фиоро(12-1)нинг мураббийи Алдрич Кассата Алекса Грассо (16-3-1) ва Валентина Шевченко(23-4-1) ўртасидаги чемпионлик жанги ўтказилса, унинг шогирди захира жангчисига айланиши мумкинлигини айтди.
"UFC режаларига кўра, Манон бўлажак чемпионлик жангини расман суғурта қилиши керак. У турнир олдидан Вегасга учиб кетади”, - деди Кассата. 34 ёшли Манон Фиоро ўзининг сўнгги тўқнашувида ҳакамларнинг якдил қарори билан Эрин Бланчфилдни (12:2) мағлуб этиб, 11 жангдан иборат ғалабали сериясини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, Алекса Грассо ва Валентина Шевченко ўртасидаги баҳс 15 сентабрь куни "UFC 306" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар