ШҲТга аъзо давлатларнинг спорт масалаларига бағишланган йиғилиши самарали якунланди

20 май куни Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортга масъул вазирлик ҳамда идоралари раҳбарларининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлигида ташкил этилган йиғилишда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири A.Икрамов, Россия Федерацияси спорт вазири О.Матисин, Ҳиндистоннинг Ёшлар ва спорт масалалари бўйича фахрий вазири A.Сингх, Қозоғистон маданият ва спорт вазирининг ўринбосари С.Жарасбаев, Қирғиз республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири A.Жуманкулов, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари П.Собирзода, Покистон Ислом Республикаси Спорт кенгаши президенти Эҳсан ур-Раҳман ҳам қатнашди.

photo_2022-05-20_03-31-29_sJvj0gQ_1

Aфсуски, яна пандемик вазият жиддий тус олаётганлиги боис Хитой делегацияси юртимизга келолмади. Тадбирда ХХР номидан Давлат спорт бош бошқармаси директори, Хитой Миллий олимпия қўмитаси президенти Чжунвен Гоу онлайн тарзда иштирок этди.

photo_2022-05-23_17-46-05

Йиғилишни Спортни ривожлантириш вазири Aдхам Икрамов кириш сўзи билан очаркан, аввало барча делегацияларнинг раҳбарларига ташриф учун миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг сўз навбати ШҲТ Бош котиби Чжан Минга берилди.

- Соғлом тана меҳнат ва ҳаётнинг асосий кафолатидир. Янги коронавирус эпидемияси бизни соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида яна бир бор ўйлашга мажбур қилди. Шу нуқтайи назардан, ШҲТга аъзо давлатлар спорт бошқармалари раҳбарларининг учрашуви механизмини яратиш жуда долзарб бўлиб, ШҲТ спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун катта амалий аҳамиятга эга, - деди жаноб Чжан Мин ўз нутқида.

photo_2022-05-23_17-46-31

Спорт тинчлик элчиси бўлиб, у тенглик ва ўзаро ҳурматни тарғиб қилади, одамларни олға интилиш ва чўққиларга дадил кўтарилиш сари руҳлантиради. Бу “Шанхай руҳи”нинг ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, ўзаро маслаҳатлашув, маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиши ва умумий ривожланишга интилиш тамойилларига жуда мос келади. Спорт ҳар доим ШҲТ гуманитар соҳасининг муҳим қисми сифатида қараб келинган ва буни Ўзбекистон томони ҳам раислик даврида юқори баҳолади. Ўзбекистон томони Президент Мирзиёевнинг шахсий назорати остида ШҲТга аъзо давлатлар гуманитар тадбирларининг йиллик кун тартибини бойитиб, ижобий натижаларга эришиб, қатор тадбирлар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

photo_2022-05-23_17-46-11

ШҲТга аъзо давлатлар тарихида илк бор ўтказилаётган мазкур йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши биз учун катта шараф. Ушбу учрашувлар спорт соҳасидаги кенг кўламли ҳамкорликни яна-да ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очмоқда. ШҲТ спорт соҳасининг асосий мақсадларига эришиш ва унинг олдида турган вазифаларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири барқарорлик ва фаровонлик, спорт орқали дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали барқарор ривожланишни таъминлашдир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўтган 5 йил ичида жуда кўп ишлар қилинди. Aввало, мамлакатни ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқишнинг янги стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакат ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган бешта ташаббус асос қилиб олинган бўлиб, бунда спорт Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, - деди ўз маърузасида Спортни ривожлантириш вазири A.Икрамов.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳамда ушбу мусобақа баҳонасида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилиши бўйича тақдимот қилди.

photo_2022-05-23_17-46-19

Йиғилишда томонлар спорт индустриясининг бугунги ҳолати ҳамда дунёда давом этаётган пандемик вазият фаоллиги шароитида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ШҲТга аъзо давлатларда соғлом турмуш тарзини яна-да кенг тарғиб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кўриб чиқишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Муҳокамалар жараёнида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида спортчиларни тайёрлаш, аҳоли, хусусан, ёшларни спорт ва соғлом турмуш тарзига жалб этиш борасидаги ҳамкорликни яна-да ривожлантириш муҳимлиги қайд этишди.

ШҲТга аъзо давлатларда аҳолининг барча қатлами учун спорт билан шуғулланиш имкониятини ошириш, спорт анжомлари, кийим-кечак ва жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда томонлар Кунмин (ХХР) ва Иссиқкўл вилоятида (Қирғизистон Республикаси) ШҲТ марафонларининг мунтазам ўтказилишини олқишлади. Ўз навбатида ташкилотга аъзо давлатлар делегасияларининг раҳбарлари шу йил 27-март куни ўтказилган ШҲТ Тошкент ярим марафони юқори савияда ташкил етилганлигини еътироф етишди.

Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишини Ҳиндистонда ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Шунинг билан ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг илк йиғилиши ўз ишини якунлади.

photo_2022-05-23_17-46-46

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!