Шоҳасан Мирзаматов, Одилхон Камолов, "Сатурн" ва "Тайсон" жанг қиладиган турнирнинг тўлиқ карди маълум

  • 02.04.2026 14:10
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 да пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида "Octagon 85" турнири старт олади.

Кечанинг марказий тўқнашувида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов қозоғистонлик Богьдан Пшабелцкийга қарши ярим ўрта вазн чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. "Co-main event" жангида эса яна бир спортчимиз Жамолиддин Раҳмонжонов ва Қозоғистон вакили Еламан Жетписбай ўта енгил вазн чемпионлиги учун кураш олиб бориши белгиланган. 

Шунингдек, мазкур оқшомда "Тайсон" Жасурбек Жўраев, "Сатурн" Оғабек Абдумўминов, Одилхон Камолов ва бир қатор ММАчиларимиз ҳам ўз жангларини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!