Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби ўзгарди. Энди у Эрон вакилига қарши жанг қилади!

  • 3 апреля, 2024, 16:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

19 апрель куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Октагон 57” турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор ўзбекистонликлар ҳам октагонга кўтарилади.

Tecno

Жумладан, юртимизнинг кўзга кўринган вакили Шоҳасан Мирзаматов (11-3)ҳам ўз жангини ўтказади. Унга рақиб сифатида Озарбайжон вакили Эмин Шарипов кўрилаётган эди. Бироқ, озарбайжонлик жангчи баъзи сабабларга кўра, бу жангда иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрни эса эронлик  Фарзад Гадери (16-13) билан тўлдирилди. Энди, биз ушбу турнирда Шоҳасан Мирзаматов ва Фарзад Гадери қарама-қаршилигини кузатамиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию