Шоҳжаҳон Эргашев жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилади (фото)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси IBF йўналишида 3-поғонада бораётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини жаҳон чемпионлик камарини учун ўтказиши мумкин. 

Ушбу вазн тоифасида амалдаги IBF камари эгаси Пуэрто Рико вакили Сабриель Матиас ҳисобланади. 

ESPN KNOCK OUT каналида Матиаснинг олдинги жангларидан бири такроран намойиш этилиш чоғида, унинг навбатдаги жанги аниқ экани ва у ўз камарини Шоҳжаҳон Эргашевдан ҳимоя қилиши ҳақида маълумот айтилган. 

Ушбу хабар ҳозирча расман эълон қилинмади. Олдинроқ, Матиаснинг ўзи собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказишини эълон қилган эди. 

Воқеалар ривожини бизда кузатинг!

IMG_20230603_073528

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!