Шоҳжаҳон Эргашев "Salita Promotions"га қайтадими?

Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Димитрий Салитага тегишли "Salita Promotions" билан ҳамкорлик қилар эди. Бироқ, кейинчалик улар орасида бироз келишмовчилик юзага келиб, ушбу муаммо судгача етиб борганди. Назаримизда, боксчимиз ушбу жараёндан зериккан шекилли, ўз инстаграм саҳифасига қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди: 

- Salita Promotions бўлар энди, келинг тезлашайлик ва ўз қобилиятларимни бутун дунёга кўрсатишим учун келишиб олайлик. Ишончим комилки, сиз менинг салоҳиятимни биласиз. Отам мендан борган сари чемпионлик камарини тезлаштиришимни талаб қилмоқда. Биласизми, отамнинг сўзи қонун, унинг тилаклари менинг устуворлигимдир. Хўш, келишамизми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!