Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов вазнида 2 та IBF элиминатор жангига буйруқ берилди. Эргашев уларнинг ичида борми?
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63.5 кг) IBF жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жангига буйруқ берилди.
Ушбу рейтингда Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўринда эди. Аммо, промоутерлик компанияси ва Эргашев томонидан жанг ташкил қилиш бўйича муаммолар бўлаётгани сабабли, рейтингнинг кейинги поғоналарида турган пуэрто-риколик Сабриэль Матиас (16-1, 16 КО) ва қозоғистонлик Батир Жукембаев (18-0, 14 КО) биринчи элиминатор жангида рингга кўтарилса, англиялик Левис Ритсон (21-1, 12КО) ҳамда аргентиналик Херамиас Понсе ( 27-0, 17КО) иккинчи элиминатор жангида ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди. Икки жанг ғолиби эса ҳозирда Жош Тэйлорга тегишли IBF жаҳон чемпионлик камари учун якуний элиминатор жангига буюрилади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Эргашев айнан Понсега қарши Тошкетда жанг қилиши ҳақида айтган эди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.
Манба: BoxingScene.com
Фикрлар