Шоҳжаҳон Эргашевга нимага рақиб йўқ? Вазиятни аслида қандай эканини таҳлил қиламиз

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) фаолият олиб бораётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевга нима сабабдан чемпионлик жанги берилмади ёки нега кучли боксчилар билан тушмаябди, каби саволларга аниқ жавоб олиш эҳтимоли йўқдек гўё. Эргашев атрофидаги бу каби саволлар ёмғири нафақат боск мухлисларини, балки боксга қизиқмайдиган одамлар орасида ҳам кузатилмоқда.

Келинг аввало супер енгил вазндаги ҳолат билан танишамиз. Сўнги йилларда бу вазнда ўзгарувчанлик ошиб бормоқда ва чемпионлар алмашинуви тезлик билан амалга ошмоқда. Эргашев учун чемпионликка энг яқин йўналиши бу IBF бўлиб, ушбу йўналишдаги янги чемпион номи ҳам яқиндагина аниқланди. Пуерто Рико вакили Сабриэл Маттиас ва аргентиналик Иеремия Понсе ўртасидаги муросасиз жангда кутилганидек Маттиас муддатидан олдин ғалаба қозонди ва IBF жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди.

MatiasPonce_web

Энди ташкилот Матиаснинг биринчи мажбурий ҳимоя жангига даъвогар излашга киришди. Бу борада элиминатор (мажбурий даъвогарни аниқлаб берувчи саралаш жанги)  учун номзодлар рейтингнинг 3-поғонасида турган Британия вакили Жек Кеттерал ва 4-ўринда бораётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев эди.

photo_2023-03-25_09-18-00

Кутилганидек, Кеттерал ушбу таклифни рад этди. Чунки Кеттералнинг промотерлари Режис Прогрейс билан чемпионлик жангини ташкил этиш бўйича музокараларга киришган. Бошқа томондан эса бу ҳолат биз мухлислар учун яхши хабардек кўринмоқда. Аслида жуда юқори техника соҳиби бўлган Жек Кеттерал буни Жош Тейлор билан мутлақ чемпионлик жангида ҳам исботлади. Кўп мутахассислар фикрига кўра, бу жангда айнан Кеттерал ғалаба қозонган эди, аммо расмий натижа Жош Тейлор фойдасига бўлди. Эргашевнинг даражаси ҳали мутлоқ аён бўлмаган ҳолатда вазн тоифасининг энг кучли боксчисини “хафа” қилган Кеттерал билан баҳси қизқарли бўлиши билан бир қаторда Эргашев учун ҳам хавфли бўлиши мумкин эди.

1238788536.5

Кейинги даъвогар сифатида кўрилган австралиялик Лиам Паро ҳамон жароҳатдан тикланаётгани сабабли Эргашевга қарши элиминаторни қабул қилмаган бўлса, вазнини кўтарган собиқ мутлақ чампион Теофимо Лопес 10 июнь куни Жош Тейлор билан жанг ўтказиши аниқ бўлиб улгурган ва биз яқин орада супер жанг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Рейтингнинг 7-поғонасидан бораётган яна бир кучли боксчи, собиқ WBC чемпиони америкалик Хосе Карлос Рамирес ва 12-поғонадаги ганалик боксчи Ричард Комми 26 март тонгида ўзаро жанг ўтказиши маълум бўлгани боис, ушбу вариантлар IBF томонидан инобатга олинмаган.

Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилишни рад этган навбатдаги боксчи яна бир австралиялик Стив Спарк бўлди. У Шоҳжаҳондан қўрқдими дейсизми? Йўқ, ундай эмас. Matchroom компанияси мижози бўлган ушбу чарм қўлқоп устади 6 май куни бўлиб ўтадиган Сауль Альварес ва Жон Райдер жанги оқшомида рингга қайтиши режа қилингани, уни элиминаторни олмаслигига сабаб бўлди.

Япониялик Энди Ҳираокада таклифни қабул қилмасликка ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Лекин афсуски у бу жангга ўзини тайёр эмас, деб ҳисоблади шекилли секингина сафдан чиқа қолди.

Рейтингнинг 11-ўринидаги боксчининг номи сизга жуда яхши таниш. Бу ўша машҳур тармоқ юлдузи Райан Гарсия. Гарсия сўнгги жангини 63.5 кгда ўтказган бўлса-да, унинг асосий вазни ҳамон енгил вазн (61,2 кг) ҳисобланади. Қолаверса, Гарсияни бошқа бир мега жанг, 22 апрель куни барчанинг диққат марказида бўладиган Жервонта Дэвисга қарши тўқнашув сабаб, IBF бу вариантни ҳам кўриб чиқмади. 

04.22_TMA_Web_1320x560-35c1833ffd

Бизга маълум бўлиши, IBF ташкилоти 13-ўриндаги америкалик ёш иқтидор Ричардсон Ҳитчинсга сўров юборган ва ундан жавоб кутмоқда. 25 ёшли Ҳитчинс фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 7 та жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Бокс оммасининг фикрига кўра, бу боксчи таклифни қабул қилса, Шоҳжаҳон Эргашевга ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин.

Зиёдулла Абдикаримов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!